Qabul_2026
1-СИНФГА ҚАБУЛ: МУҲИМ МАЪЛУМОТЛАР
Фарзандимни бир вақтда бир нечта мактабга берсам бўладими?
Йўқ, бир вақтда 2 та мактабга ариза бериш мумкин эмас.
20-июндан 31-июлгача фақат яшаш ҳудудингизга бириктирилган (микроҳудуд) битта мактабга ариза берилади.
1-августдан 31-августгача эса ҳудуддан ташқари бошқа мактабга ариза топшириш имкони бўлади.
Мен хориж фуқаросиман. Фарзандимни Тошкентдаги мактабга 1-синфга қандай жойлаштираман?
Хориж фуқаролари ҳам фарзандини мактабга қабул қилиш учун аризани онлайн топшириши мумкин. Бунинг учун my.maktab.uz ёки my.gov.uz орқали “Хориж фуқаролари фарзандларини қабул қилиш” хизмати танланади.
2026–2027 ўқув йили учун 1-синфга қабул 20-июндан бошланади.
Шуни билиб қўйингки, аризани ўз вақтида бериш керак.
