ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚОЗОҒИСТОН ТАЪЛИМ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИКНИ КУЧАЙТИРАДИ
Мактабгача ва мактаб таълими вазири E’zoza Karimova Қозоғистон Республикаси Маориф вазири Juldiz Suleymenova билан учрашди.

Учрашувда икки давлат ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, педагоглар малакасини ошириш, фан олимпиадалари ва илмий тадбирларда иштирокни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, таълим жараёнига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича тажриба алмашиш ва янги истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.
