QABUL_2026
Ҳурматли ота-оналар!
Агар сиз берган ариза тизим модераторлари томонидан тасдиқланган бўлса ва аризада “Мактабга юборилди” деган ҳолат кўрсатилган бўлса, энди фарзандингизни мактабга қабул қилиш учун навбатга ёзилишингиз керак.

Навбатга ёзилиш тартиби видеойўриқномада кўрсатилган.
Эслатма:
Ота-оналар мактабга бориш куни ва вақтини ўзлари белгилайди. Белгиланган вақтда фарзандингиз билан бирга мактабга боришингиз ва унинг соғлиғи ҳақидаги тиббий маълумотномасини олиб келишингиз талаб этилади.
Яъни:
1️⃣ Ариза тасдиқланади →
2️⃣ “Мактабга юборилди” ҳолати чиқади →
3️⃣ Навбатга ёзиласиз →
4️⃣ Танланган кунда ҳужжатлар билан мактабга борасиз.
